1

Гватемалада отилган Фуэго вулқони мамлакатда жиддий муаммоларни юзага келтирди

ДУНЁ 11.06.2018, 17:41
 Гватемалада отилган Фуэго вулқони мамлакатда жиддий муаммоларни юзага келтирди

Бедарак йўқолган одамларни қидириш ва қутқариш ишларига кўмаклашиш учун қўшни мамлакатлардан ҳам ёрдам кучлари келмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.

Қишлоқ ва шаҳарларда давом этаётган қидирув- қутқарув ишларига халқаро ташкилотлар хам келиб қўшилди. Перу ва мексикалик кўнгиллилар вулқондан азият чеккан одамларга ёрдам кўрсатиш учун Гватемалага келишган. Сан Мигел де Лос қишлоғи энг кўп талофат кўрган ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда юздан ортиқ инсон бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди.

Аҳолининг кўпчилиги ўта оғир аҳволда. Уларнинг баъзиларига руҳшунос ёрдами зарур бўлмоқда. Яна бир муаммо эса вулқондан чиқаётган катта миқдордаги кулнинг атрофни қоплаб олаётганидир. Оқибатда эса йўқолганларни қидириш жараёни мураккаблашмоқда.

Жароҳат олганлар ва жасадлар қалин кул остида бўлиши мумкин. Шунингдек, заҳарли газ моддасининг ҳавога тарқалиши сабабли қутқарувчилар айрим жойларда ишни тўхтатишга мажбур бўлишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1