Gatorade бренди ва TBWA агентлиги “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида қисқа метражли анимацион мультролик яратишди, дея хабар қилмоқда Тlum.ru нашри.
Анимацион видеоролик “Heart of a Lio” (“Арслон юраги”) деб номланиб, у спортчининг ҳаёти ҳақида сўзлайди.
Қизиқарли роликда Месси жаҳонга машҳур футболчи бўлиш йўлида қандай тўсиқлар, машаққатларга дуч келганини кўриш мумкин. “Агар сенинг орзуинг бўлса, сени ҳеч нарса тўхтатиб қололмайди”.






