Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди

ДУНЁ 11.08.2014, 13:45
Тожикистон  ва Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасининг Лейсуу ҳудудида отишма содир бўлди. Отишма оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, бу ҳақда Day.az нашри хабар беради.

Қирғизистон чегара хизмати вакилининг берган маълумотларига кўра, Тожикистоннинг Жигартал участкаси вакили Қирғизистон томонни Тожикистон ҳудудидаги Тупакул аҳоли яшаш пункти яқинида чегарачилар ҳамда қуролланган 3 киши ўртасида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берган. Оқибатда улардан бири ўлдирилган.

Хабарда қайд этилишича, бу йил бошидан қирғиз-тожик чегарасида кузатилган  учинчи отишмадир. Тўқнашувлар оқибатида 3 нафар харбий ҳалок бўлган яна 10 нафари яраланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1