Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт инфратузулмасини ўзгартиш, янада обод қилиш, замонавий мегаполис шаҳарга айлантириш юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт гербини ўзгартиришни таклиф қилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, туман ҳокимлари, маҳалла фаоллари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда Ж.Ортиқхўжаев “герб ва бошқа рамзий белгиларини алмаштириш билан бирга мазкур рамзлар шаҳар бўй-бастини, бугуни ва келажагини англатиши лозимлигини” айтди.
Шунингдек, мазкур рамзларни халқ орасида оммалаштириш учун тарғиб қилиш кераклигини, эзгу ғоялари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш лозимлигини таъкидлади.
Хозирда Тошкент рамзлари айнан қадай бўлиши ҳақида аниқ таклифлар йўқ.






