1

Колорадо штатида ўрмон ёнғинлари содир бўлди

ДУНЁ 13.06.2018, 07:56
Колорадо штатида ўрмон ёнғинлари содир бўлди

АҚШнинг Колорадо штатида ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда, хабар бермоқда IVI.RU нашри.

Коларадонинг шимолий қисмида келиб чиққан ўрмон ёнғинлари қуруқ об-ҳаво туфайли келиб чиққан. Аланган ҳозирга қадар саккиз минг гектардан ортиқ майдонни эгаллаб улгурган. Унинг кўлами кенгайиб бораётгани туфайли 2 мингдан ортиқ уйлардан одамлар эвакувация қилинди.

Ўт ўчирувчилар олов билан тинимсиз кураш олиб бораётган бўлишига қарамай, шамол уни тез тарқалишига сабаб бўлмоқда. Хабарларга кўра, у соатига 40 км.гача тарқаяпти. Ушбу ҳудудларда ҳарорат кўтарилиб бораётгани ҳамда ҳавонинг ёмон экани унга яқин жойларда яшовчи одамларга катта қийинчилик туғдирмоқда. Маълумот сифатида айтиш мумкинки, ўтган йили мамлакат бўйлаб умумий ҳисобда 4 миллион гектар майдон ёнғин остида қолган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1