1

Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Куба термаси устидан ғалаба қозонишди

СПОРТ 12.08.2014, 14:26
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Куба термаси устидан ғалаба қозонишди

Норвегиянинг Тромсе шаҳридада бўлиб ўтган 41-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 9-тур учрашувларидаги турда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Куба термаси устидан 2,5:1,5 ҳисоби билан ғалаба қозонишди. 

Терма жамоа сардори Сарвиноз Қурбонбоева, шунингдек, Севара Баймуратова, Моҳинур Қаҳрамоновалар рақиблари билан бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижани қайд этишди. Юртдошимиз Ирина Геворкян эса кубалик шахматчини мағлуб этиб, терма жамоага умумий ғалабани тақдим этди.

Мусобақа якунланишига икки тур қолганида аёллар терма жамоаси 12 очко билан 23-ўринга кўтарилди. 15-поғонада бораётган Ҳиндистон терма жамоаси ҳисобида ҳам 12 очко мавжуд.

Сарвиноз Қурбонбоева — Лисандра Ордас 0,5:0,5

Ирина Геворкян — Яниет Марреро Лопес 1:0

Севара Баймуратова — Суленнис Пина Вега 0,5:0,5

Моҳинур Қаҳрамонова — Мартиза Аррибас 0,5:0,5

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1