1

Мундиал кундалиги: иккинчи кунда учта ўйин бўлиб ўтади

СПОРТ 15.06.2018, 18:22
Теглар: Жаҳон чемпионати
Мундиал кундалиги: иккинчи кунда учта ўйин бўлиб ўтади

“А” гуруҳидан ўрин олган иккинчи ўйин бугун Миср ҳамда Уругвай термалари ўртасида кечади. Бунгача жамоалар фақат бир марта куч синашган. 2006 йил 6 августдаги ўртоқлик мақомини олган учрашувда Жанубий Америка жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Термалар мундиалга деярли тўлиқ таркибда келишган. Хусусан, Мисрнинг асосий футболчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳатидан фориғ бўлиб улгурган ҳамда умумий машғулотларга қўшилган. Аммо унинг бугун майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Уругвайда ҳам деярли ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Улар бу гуруҳнинг фаворити ҳисобланади. Ўйинни голландиялик Бёрн Кюперс бошчилигидаги ҳакамлар “бригадаси” бошқариб боради. Учрашув Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади.

ФИФА расмий сайти жамоаларни қуйидагича таркибда чиқишини эътироф этган:

Миср: Муҳаммад ал Шенавий, Али Габр, Аҳмад Ғози, Аҳмад Фатҳи, Муҳаммад Абдул Шофи, Ториқ Ҳамид, Муҳаммад эл Ненй, Маҳмуд Трезегий, Абдулла Саид, Амр Варда, Марвон Муҳсин.
Бош мураббий: Эктор Купер


Уругвай: Фернандо Муслера, Гилермо Варела, Жозе Мариа Ҳименез, Диего Годин, Мартин Касерес, Найтан Нандез, Матиас Вечинё, Родриго Бентанкур, Жоржин де Аррасаета, Эдинсон Кавани, Луис Суарез
Бош мураббий: Оскар Табарез

Бугун, шунингдек, “Б” гуруҳидан жой олган яна иккита ўйин бўлиб ўтади. Уларнинг биринчиси Марокаш ҳамда қитъадошларимиз Эрон термаси ўртасида ўтказилади. Жамоалар шу пайтгача бирор бир марта ўзара ўйин ўтказишмаган. Ўйинни Жунайт Чақир бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Баҳс Санкт-Петерберг аренасида бўлиб ўтади.

Таркиблар:

Эрон: Али Бейранванд, Милад Муҳаммади, Муртазо Пуралжони, Розбаҳ Чашми, Пежман Мунтазори, Масъуд Шожайи, Эҳсон Ҳожи Сафи, Умид Иброҳими, Воҳид Амири, Сардор Азмун, Алиризо Жаҳонбахш
Бош мураббий: Карлуш Кейруш

Марокаш: Мунир ал Кажаи, Ҳамза Мендил, Роман Саис, Меҳди Бенатия, Ашраф Ҳакими, Ҳаким Зиёҳ, Муборак Бусуффа, Юнус Белҳанда, Карим эл Аҳмади, Нуриддин Амрабат, Ҳалид Бутайиб
Бош мураббий: Ҳерве Ренард

Куннинг охирги ва энг муҳим ўйинида амалдаги Европа чемпиони ва Испания термаси куч синашади. Криштиану Роналдо сардорлигида майдонга тушадиган португаллар ушбу гуруҳдан кейинги босқичга чиқишга асосий давогарлардан бири саналади. Бир неча кун аввал Испания термаси бош мураббийи алмашганидан хабарингиз бор. Бу эса футболчиларнинг руҳиятига ҳам таъсир қилмай қолмади. Лопетеги кетганидан сўнг, машғулотлар дафн маросимига ўхшаб қоляпти, деб таъкидлаб ўтди марказий ҳимоячи — Серхио Рамос. Дарвоқе, бу кунгача термалар ўзаро 36 марта тўқнашган ва унда Испания 18, Португалия 6 марта ғалаба қозонган ҳамда қолган 12 та учрашув дуранг билан ниҳоясига етган. Бугунги ўйин Сочидаги “Фишт” стадионида ўтказилади. Бош ҳакам эса Жанлука Рокки.

Таркиблар:

Португалия: Руи Патрисио, Рафаел Гурейро, Жозе Фонте, Пепе, Седрик, Жоа Марио, Жоа Моутиньо, Виллиам, Бернардо Силва, Криштиано Роналдо, Гонсало Гуедеш
Бош мураббий: Фернандо Сантош

Испания: Давид Де Ҳеа, Ҳорди Алба, Серҳио Рамос, Герард Пике, Начо, Серҳио Бускетс, Тиаго Алкантара, Андрес Иниеста, Иско, Давид Силва, Диего Коста
Бош мураббий: Фернандо Йерро

Шарҳлар

Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинни енгиб, гуруҳда яна пешқадам бўлиб олди

19.11.2019, 19:16

 Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳсларига саралаш босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ғалабасига эришди.Фаластин терма жамоасини қабул қилган ўзбекистонликлар 17 ва...
Жаҳон чемпионатининг сиз кўрмаган 25 лаҳзаси

16.07.2018, 10:26

Жаҳон чемпионати ҳам якунланди. ЎзА ана шу турнирнинг энг эсда қоларли лаҳзаларини тақдим этди.1. Колумбиянинг яширин қуроли - Мина.2. Голливуд юлдузининг навбатдаги "рол"и.3. Бельгия тарихига...
Лука Модрич - Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси!

16.07.2018, 09:28

ФИФА 2018 йилги мундиалнинг энг яхши футболчилари номини эълон қилди.Хорватиялик Лука Модрич Жаҳон чемпионатининг "Олтин тўпи"га лойиқ кўрилди. Эден Азар кумуш, Гризманн бронза тўпга эга...
Франция - жаҳон чемпиони!

16.07.2018, 09:23

ЖЧ-2018 финали доирасидаги Франция - Хорватия учрашуви бўлиб ўтди.ЖЧ-2018. ФиналФранция - Хорватия 4:2 15 июль. Москва, "Лужники" стадиони.Ҳакамлар: Нестор Питана, Эрнан Майдана, Хуан Белатти (учаласи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1