1

Навоийда «Кобальт» ағдарилиб кетди, 3 киши ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 15.06.2018, 18:34
Навоийда «Кобальт» ағдарилиб кетди, 3 киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятининг Конимех туманида 14 июнь куни Зарафшон шаҳрида яшовчи Ш.Э. “Кобальт” русумли автомашинасини “Навоий-Учқудуқ” йўлида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши натижасида автомашина ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада автомашина йўловчилари, Зарафшон шаҳрида яшаган П.Х. жароҳат олиб воқеа жойида ўлган. Шунингдек, ушбу шаҳарда яшаган С.Э. исмли аёл ҳамда унинг қизи мактаб ўқувчиси А.Р.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай улар касалхонада вафот этганлар.

Шу билан бирга, автомашина ҳайдовчиси Ш.Э. ва унинг қолган йўловчилари, Зарафшон шаҳрида яшовчи Г.Ў. исмли аёл ва унинг турмуш ўртоғи Бухоро давлат университети 1-курс талабаси, Х.Р. жароҳат олганлиги сабаб касалхонага ётқизилганлар ҳамда уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1