АсосийSport

ЖЧ-2018. Эрон мундиални ғалаба билан бошлади

'ЖЧ-2018. Эрон мундиални ғалаба билан бошлади'ning rasmi

Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг "B" гуруҳи доирасидаги Марокаш - Эрон учрашувида бироз кутилмаган натижа қайд этилди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Учрашувда катта ташаббусга эга бўлган марокашликлар ўйиннинг сўнгги дақиқасида ўтказиб юборилган автогол эвазига мағлубият аламини тотиб кўришди. ЖЧ-2018 саралашида гуруҳдошимиз бўлган Эрон шу тариқа мундиални ғалаба билан бошлади.

Марокаш - Эрон 0:1

Гол:
0:1 – 90, автогол Бухаддуз.

Марокаш – Муҳаммади, Эл-Ахмади, Бенатия, Хакими, Бельханда, Зиеш, Харит (да Кошта, 82), Буссуфа, Амрабат (Амрабат, 76), Саисс, Эл-Кааби (Бухаддуз, 77).

Эрон – Бейранванд, Пуралиганжи, Чешми, Резаян, Шожаи (Тареми, 68), Хожсафи, Амири, Эбрахими (Хоссейни, 80), Жаҳонбаҳш (Годдос, 85), Азмун, Ансарифард.

Огоҳлантиришлар: Шожаи (10), Эль-Ахмади (34), Жаҳонбаҳш (47), Ансарифард (90)

    Бошқа янгиликлар