Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати “B” гуруҳидан ўрин олган Испанияга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.
Сочидаги “Фишт” стадионида кечган ўйин 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланди. Роналду эса учрашувда хет-трикка эришди.
Португалия терма жамоаси 2-турда Марокашга қарши майдонга тушади. Учрашув 20 июнь куни Москвадаги “Лужники” стадиони (соат 17:00)да бўлиб ўтади.






