Хитойнинг Гуаньюань провинцияси фуқароси Сяо Юнджи кўчаларни сайр қилиб юрган вақтида кўп қаватли уйдан “учиб тушган” пичоқ унинг бошига санчилиб қолди. Бу ҳақда Viralnova нашри хабар беради.
Таҳминларга кўра, кимдир кўп қаватли уйнинг балконида пичоқни унутиб қолдирган, кучли шамол оқибатида эса у жойидан қўзғалиб, пастга тушиб кетган. Ажабланарлиси шуки, Сяо бошига пичоқ санчилиб қолганини дарров пайқамаган ва йўлида давом этган. У атрофдагиларнинг бошидан қон оқаётгани ҳақидаги сўзларидан сўнггина ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Тез тиббий ёрдам хизмати чақирилгач, у касалхонага олиб кетилган. Жарроҳлар тез фурсатда Сяо Юнджининг бошидаги пичоқни олиб ташлашган. Пичоқ бош қисмидаги ҳаёт учун ҳавфли бўлган жойларни жароҳатламаган. Айни дамда Сяо Юнджи ўзини яхши ҳис қилмоқда.






