АсосийJamiyat

Ягона мактаб формаларини жорий этиш пухта ўйланган ҳолда амалга оширилмоқда

'Ягона мактаб формаларини жорий этиш пухта ўйланган ҳолда амалга оширилмоқда'ning rasmi

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги 100дан ортиқ корхоналар, “Шарқ дизайн либослари” томонидан мактаб формаларининг 200 турдан ортиқ намуналари тақдим этилди.

Шу йилнинг март-май ойларида мактаб формаси намуналари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 91- ҳамда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 4-мактабда тажриба-синовдан ўтказилди, деб ёзмоқда ЎзА.

Жараёнда ота-оналарга махсус сўровнома тарқатилиб, мактаб кийимлари(қизлар учун кофта, юбка, нимча ва костюм; ўғил болалар учун кўйлак, шим, нимча ва костюм каби)нинг ҳолати (қайси санада ювилгани, ювилгандан кейин матода кузатилган ўзгариш, материалнинг дазмолни қай даражада олиши) қайд этиб борилди.

    Бошқа янгиликлар