ФМ 87.9 тўлқинида эфирга узатиладиган “RADIOFACE”дастури давом этади.
Мутахассислар “Бир хил мактаб формалари хусусий мактабларда тадбиқ қилинадими?” саволига жавоб берди.
Уларга кўра, хусусий мактаблар ўз устави бўйича ўзлари мактаб формаларини жорий этади. Ҳозирги таклиф этилаётган мактаб формалари фақат давлат мактаблари учун жорий қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб формалари масаласидаги саволларга Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутахассислари жавоб бериши ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Ўзбекистон 24” радиосининг қўшма лойиҳасида ўз саволларингиз билан иштирок этишингизни айтиб ўтган эдик.