Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда “Ўзбекистон 24” радиосининг қўшма лойиҳаси доирасида ягона мактаб формалари билан боғлиқ барча саволларга мутасаддиларнинг жавоби билан боғлиқ эшиттириш давом этади.
Тингловчи томонидан билдирилган “Таклиф этилаётган мактаб формалари ўзбек менталитетига жавоб бермайди” қабилидаги фикрига мутахассислар жавоб берди.
“Таклиф этилаётган 10 турдаги намунадаги мактаб формаларининг 4 тури айнан шу жиҳатдаги эътирозлар боис танловдан олинди”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб формалари масаласидаги саволларга Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутахассислари жавоб бериши ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Ўзбекистон 24” радиосининг қўшма лойиҳасида ўз саволларингиз билан иштирок этишингизни айтиб ўтган эдик.
Лойиҳада иштирок этинг, Сизнинг фикрингиз муҳим!






