ФМ 87.9 тўлқинида эфирга узатиладиган “RADIOFACE”дастури давом этади.
Тингловчиларнинг “Бир оиладан 2-3 фарзанди ўқийдиган оилалар қийналиб қолмайдими?” мазмундаги саволига мутасаддилар жавоб беришди. Унга кўра, ота-оналар мактаб формаларини сотиб олишда истеъмол кредитлари олишлари мумкинлиги тўғрисидаги таклиф берилган. Ушбу истеъмол кредити энг паст фоизда берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб формалари масаласидаги саволларга Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутахассислари жавоб бериши ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Ўзбекистон 24” радиосининг қўшма лойиҳасида ўз саволларингиз билан иштирок этишингизни айтиб ўтган эдик.
Лойиҳада иштирок этинг, Сизнинг фикрингиз муҳим!






