Андижон шаҳрида 425 минг аҳоли истиқомат қилади. Қарийиб 40 мингга яқин автотранспорт воситалари мавжуд. Вилоят миқёсида эса 187 мингта автоулов бор. Қатновнинг кўплиги, артоф-муҳит мусаффолигини сақлаш масалаласи пиёда ёки экологик тоза транспорт воситасида ҳаракатланишни кенг тарғиб қилишни тақозо этади.
Андижон шаҳрида велосипедчилар учун йўлаклар ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Юсуф Отабеков кўчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш асносидаги йиғилишда баён этди.

Шуларни назарда тутиб Андижон шаҳридаги 7 та марказий кўчаларда велосипедчилар учун умумий
Марказий кўчалардаги тирбандликларни ҳисобга олсак, энди велосипедда манзилга тезроқ етиб бориш мумкин. Мисол учун Хитойда деярли 70 фоиз аҳоли велосипеддан фойдаланади.






