АсосийJamiyat

"Намунали мактаб" лойиҳаси яратилади

'"Намунали мактаб" лойиҳаси яратилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишлаб Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида мактаблар қиёфасини ўзгартириш, уларнинг ўз ички имкониятларидан фойдаланишга йўл очишга оид масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда аксарият мактаблар анча йиллар олдин тасдиқланган лойиҳалар асосида қурилган ва бу ҳамон давом этмоқда. Лекин бугунги куннинг замонавий мактаблари қандай бўлиши керак?

Кўпчилик мактаблар 2 ёки 3 қават қилиб қурилган. Ҳолбуки, уларни 4 ёки 5 қават қилиб қуришга ҳеч нарса монелик қилмайди. Мактабларнинг кўпроқ қаватли бўлиши у ерда шарт-шароит яхшиланиши, фан кабинетлари ташкил этиш, қолаверса, муассасага кўпроқ ўқувчиларни қамраб олиш имконини беради. Бундай имкониятдан фойдаланмаслик эвазига кўплаб ҳудудларда болалар уч смена асосида ўқимоқда.

Яратилажак “Намунавий мактаб” лойиҳасида, аввало, мактаб биноларининг ўқувчилар учун ҳар томонлама қулай ва фойдали бўлишига эътибор қаратилади.

Мактабларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун ички имкониятлардан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ. Бу борада пойтахтимизнинг Сергели туманидаги мактаблардан биридаги ибратли тажриба тилга олинди. Гап шундаки, мактабда ўқувчилар боғи яратилган бўлиб, унда ҳар бир ўқувчининг ўз дарахти бор. Ўқувчи ўз дарахтининг ўсиши учун жон куйдиради, унга вақтида сув қуяди. Бу бола тарбиясида муҳим ўрин тутиб, унда табиатга меҳр уйғотиши билан бирга, масъулият ҳисси ошишига ёрдам беради. Боғлардан келадиган фойда эса мактаб, ўқувчилар манфаатига хизмат қилса, нур устига аъло нурдир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар