Самарқанд вилоятида хонадонларга кириб, фирибгарлик билан шуғулланиб юрган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2016 йил 18 май куни номаълум аёл вилоятнинг Нуробод туманидаги "Гирдиқирғон" маҳалласида яшовчи уй бекаси Д.Т. исмли аёлнинг уйига келиб, уни алдаш йўли билан ишончига кириб, 250 минг сўм пули ва 6 турдаги заргарлик буюмларини олиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи уй бекаси Ф.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган.