1

Норвегия меҳмонхонасида ўзбекистонлик шахматчининг жасади топилди

СПОРТ 16.08.2014, 10:25
Норвегия меҳмонхонасида ўзбекистонлик шахматчининг жасади топилди

Норвегиянинг Тромсё шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиси, ўзбекистонлик Алишер Анорқулов меҳмонхонадаги хонасида жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда abcnews хабар бермоқда.

Мусобақа матбуот котибининг маълум қилишича, пайшанба куни спортчи табиий сабабларга кўра вафот этган ва ҳеч қандай жиноят излари топилмаган.

Шунингдек, ушбу мусобақа давомида яна бир  шахматчи, Сейшель оролларидан бўлган 67 ёшли Курт Мейер ҳам ҳалок бўлган. 

Шахмат учрашуви пайтида Мейернинг соғлиғи ёмонлашиб қолган. Шифокорлар эса унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1