АсосийDunyo

Францияда Саудия шаҳзодаси тунаб кетилди

Парижда Саудия Арабистони элчихонасига тегишли машинада кетаётган шаҳзодага қуролли шахслар хужум қилишган. Бу ҳақда vesti.ru нашри хабар беради.

Ушбу ўғрилик Саудия подшохлигининг қайси вакили билан содир этилгани ошкор қилинмаяпти. Маълумотларга кўра, шаҳзоданинг 250 минг евро миқдордаги пуллари ва автомобили тортиб олинган. Бундан ташқари, димпломатик вазифалар ёзилган хужжат ва шаҳзоданинг шахсий буюмлари олиб кетилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳодиса содир этилган Руасси-Шарль де Голль ва Ле-Бурже кўчаларидаги ушбу катта ўғрилик биринчиси эмас. 2010 йилнинг феврал ойида ҳам Киевнинг ўша даврдаги мэри Леонид Черновецкийнинг қизи Кристинанинг 4,5 миллион евролик қимматбаҳо тақинчоқлари ўғирланганди. 

    Бошқа янгиликлар