1

18 йил давомида ўз фарзандини кўрмаган отага нисбатан суд ҳукми ўқилди

ЖИНОЯТ 25.06.2018, 11:16
18 йил давомида ўз фарзандини кўрмаган отага нисбатан суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар деб белгиланган.

Лекин жамиятимизда шундай фуқаролар борки, улар ўз фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйича товлаб келишмоқда.

Хусусан, судланувчи Р.С га нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2003 йил 16 декабрь кунги қарорига мувофиқ жабрланувчи А.С фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг тўртдан бир қисми миқдорида алимент тўлови ундириш белгиланган бўлсада, судланувчи Р.С 2010 йил 1 сентябрь кунидан 2018 йил 1 апрель кунига қадар 91 ой мобайнида, жами 26.771.290 сўм алимент тўловини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.


Жабрланувчи А.Снинг қайд этишича, судланувчи Р.С 1996 йилда турмуш қуришиб, 2000 йилда ўзаро оилавий келишмовчилик туфайли ажришиб кетишган, 2000 йил 1 май куни фарзанди Т.М туғилганида Р.С уни туғруқхонадан қизлик уйига олиб бориб қўйган. 2003 йил декабрь ойида вояга етмаган фарзандини Р.С моддий томондан таъминлаши учун судга мурожаат қилган ва фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига билан Р.Сдан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда барча даромадининг тўртдан бир қисмини тўлаши белгилангани, лекин Р.С вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 2010 йил 1 сентябрь кунидан 2018 йил 1 апрель ойига қадар тўлаши лозим бўлган 26.771.290 сўмни тўлмасдан келган. Ҳозирга келиб фарзанди вояга етган, лекин фарзанди вояга етгунга қадар судланувчи Р.С уни бирор марта ҳам кўриш учун келмаган ва унинг ҳолидан хабар олмаган.


Судланувчи Р.С суд муҳокамасида айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб кўрсатув берган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан Р.Сни айблаш ҳақидаги жиноят иши Қува тумани, Ифтиҳор маҳалла фуқаролар йиғини биносида, очиқ сайёр суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси Б.Вахобов томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан қонун доирасида 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд ҳукми билан судланувчи Р.Сдан жабрланувчи А.С фойдасига етказилган 26.771.290 сўм моддий зарар ундириш белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1