Бухоро вилоятининг Когон туманида 23 июнь куни Бухоро шаҳрида яшовчи Б.Р. “Спарк” русумли автомашинасини Геофизика маҳалласидан ўтувчи А-380 йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган “Лада-21015” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Лада-21015” автомашинаси ҳайдовчиси Э.С., “Спарк” автомашинаси йўловчилари, Бухоро шаҳрида яшаган 2 нафар йўловчилар А.О. ва А.Т.лар олган жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шунингдек, “Спарк” автомашина ҳайдовчиси Б.Р., йўловчилари, бирга яшовчи укаси, Ф.Р., Бухоро шаҳрида яшовчи, М.Ҳ. ҳамда “Лада-21015” автомашинаси йўловчиси, Когон шаҳрида яшовчи, Л.Ю. исмли аёллар турли даражадаги тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.






