АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик йўловчиларни Япония ҳудудига киришини рад этиш ҳолати ортмоқда

'Ўзбекистонлик йўловчиларни Япония ҳудудига киришини рад этиш ҳолати ортмоқда'ning rasmi

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК йўловчиларининг Япония ҳудудига киришлари рад этилиши ҳолатлари кўпаймоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

"Ҳурматли Тошкент-Токио йўналиши бўйича парвоз қилувчи йўловчилар. Сафар мақсади сабаблари тушунтириб берилмаган ҳолларда, Япония чегара хизмати сизнинг киришингизни ман этиши мумкинлигини эътиборга олишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, киришни рад этувчи энг кўп сабаблардан бири — Японияга ташриф мақсадини тушунтириб берилмаслиги (молиявий маблағлар, меҳмонхона брони мавжуд эмаслиги, қайтиш авиачиптаси).

Авиакомпания Японияга сафарни режалаштиришда мазкур маълумотни инобатга олишни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар