АсосийDunyo

Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасини тарк этишини маълум қилди

WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж яқин кунларда Лондондаги Эквадор элчихонасини тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.  Ассанж у ерда Британия ҳукуматидан сақланмоқда.

“Яқин кунларда мен элчихонани тарк этаман”,-деди Ассанж. Аммо, у қай тарзда ва қачон тарк этишини айтмади, дея хабар беради "РИА Новости". 

Аввалроқ ОАВ вакиллари Ассанжнинг бетоблиги ҳақида хабар беришганди.  

Эслатиб ўтамиз, Ассанж икки йилдан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида бўлиб турибди. Ассанж британия ҳукумати уни Швецияга юборишидан хавфсирамоқда. У ерда Ассанж аёлни зўрлаш иши бўйича терговдан ўтказилади. Ассанжнинг адвокатлари эса Швеция ўз навбатида уни АҚШ ҳукуматига топширишини айтишмоқда.

WikiLeaks – халқаро нотижорат ташкилот бўлиб,  аноним манбалардан олинган махфий ҳужжатларни чоп этган. Сайт 2006 йил ишга туширилган. Сайт фаолиятининг биринчи йилида 1,2 миллиондан ортиқ махфий ҳужжатларга эга бўлган.

    Бошқа янгиликлар