Сўнгги кунлар ичида ижтимоий тармоқда хайрия характерига эга оммавий тадбир харакатлари кузатилмоқда. Ушбу акцияда машҳурлар ҳам иштирок этишмоқда.
BuuzFeed нашрининг ёзишича, тадбирнинг асосий мақсади одамларни асаб тизимининг амиотрофик склероз номли касаллиги ҳақида хабардор қилишдир. Ушбу кампанияни қўллаб-қувватламоқчи бўлган кишилар ўз устиларидан муздек сувни қуйиб, ижтимоий тармоққа жойлашлари керак.
Шундан сўнг, улар ўз дўстларига ушбу ҳаракатни амалга оширишини талаб қилишлари мумкин. Агарда у 24 соат ичида шартни бажармаса, ушбу тадбирни ташкил этган ALS Association фондига 100 АҚШ доллари миқдорида хайрия маблағини тўлаши керак бўлади.

Ҳозирга келиб, устидан муздек сувни қуйганлар рўйхатида Марк Цукерберг, Билл Гейтс, Криштиану Роналду, Стивен Жеррард, Женнифер Лопес, Селена Гомес, Жастин Бибер, Жастин Тимберлейк ва бошқа кўпгина юлдузларни кўришимиз мумкин.





