Бу йил узумнинг нархи қанча бўлади?

ЖАМИЯТ 25.06.2018, 17:14
Бу йил узумнинг нархи қанча бўлади?

Ўтган йили винобоп узумнинг кўтара нархда бир клогармми учун 300 – 500 сўм атрофида тўланди. Бундан кўпгина фермерлар зарар кўрди. Хўш, бу йил соҳибкорлар фойдасига “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти қандай чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар, деб ёзмоқда ЎзА.

Журналистлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти бўлим бошлиғи Жамшид Аҳмаджонов қуйдагиларни гапирди:

– Узум узилгандан кейин 5-6 соат оралиғида қайта ишлаш корхонасига топширилиши керак. Бироқ, фермерлар бир йўла топширамиз, деган фикр билан икки-уч кун давомида йиғилган ҳосилни юк машиналарида корхонага олиб келишади. Унгача терилган узум сараланиб, энг яхшиси бозорга сотишга юборилади. Сифати бузилган ҳосилни эса бизга олиб келишади. Эзилиб, ҳидланган, узоқ турганидан бижғиб қолган узумга корхона қиммат нархда олади, деб ўйлайсизми? Албатта, йўқ. Бунақа хомашёдан сифатли, жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг иложи йўқ.

Қайд этиш жоизки, ҳозирда юртимизда 80 дан ортиқ бирламчи вино ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб турибди. Ушбу корхоналарни янада жадал ривожлантириш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятида 63 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Шундан 35 таси вино ишлаб чиқариш корхоналарини реконструкциялаш, техник ва технологик янгилаш, янги қувватларни ишга тушириш ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган.

Жамият таркибидаги 64 та корхонанинг 40 тасига сифат тизими жорий этилган. Жумладан, ҳозирда 6 корхонада ИСО 22000 халқаро стандартлари асосида сифат тизимлари жорий этилди.

Анжуманда сифатли бир килограмм винобоп узум учун икки минг сўм атрофида нарх белгилангани маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1