Божхоначилар сифати кафолатланмаган дори-дармонларни тўхтатиб қолишди

ЖИНОЯТ 25.06.2018, 17:21
Божхоначилар сифати кафолатланмаган дори-дармонларни тўхтатиб қолишди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ТИФ божхона постида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бир нечта фуқаролар номига Россия Федерациясидан жўнатилган почта жўнатмаси ниқоби остида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини декларацияда кўрсатмасдан, ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатлари аниқланди.

Жўнатмаларни божхона назоратининг техник воситадан фойдаланиб божхона кўригидан ўтказиш давомида “CN-23” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 965 конвалютада ва 751 қутида ҳамда 113 флаконда ҳар хил дорилар борлиги маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра мазкур дори-дармонларнинг қиймати салкам 277 млн. сўмни ташкил этар экан.

Шунингдек, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Алмата- Тошкент” йўловчи поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш пайтида қўшни давлат фуқароси йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмаганқиймати 27,5 млн. сўмдан ортиқ 218 дона турли хил витаминларни олиб киришга урингани аниқланди.Худди шу поезддаги бошқа бир йўловчи - қўшни давлат фуқароси қиймати 16 млн.сўмлик 1080 дона дори-дармонларни божхона баённомасида қайд этмасдан туриб, яширинча олиб киришга урингани аниқланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1