17 июль куни Украина ҳудудида ҳалокатга учраган Boeing самолёти бўйича тергов ишларининг дастлабки ҳисоботи август ойи охирида эълон қилинади. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашида Буюк Британиянинг доимий вакили Лайл Грант маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия федерацияси талаби билан душанба куни ёпиқ эшиклар ортида сиёсий масалалар бўйича бош котиб ёрдамчиси Оскар Фернандес-Тарранконинг авиаҳалокат тергов ишларининг олиб борилиши тўғрисидаги ҳисоботи тингланган.
БМТ хавфсизлик кенгаши вакили тергов ишлари ҳисоботи махфий юритилмаслигини маълум қилди. “Ушбу ҳисобот ҳукуматлар учун мўлжалланмаган. Ҳужжат оммага тақдим этилади”,-деди у.
Эслатиб ўтамиз, Украина ҳудудида қулаган Малайзия лайнери уриб туширилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Амстердам-Куала-Лумпур рейси бўйича учган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти 17 июль куни Украинанинг Донецк вилоятида қулаган. Лайнер бортида бўлган барча 298 киши ҳалок бўлган.