АсосийDunyo

Жеки Чаннинг ўғли қўлга олинди(ми?)

Машхур актёр Жеки Чаннинг ўғли Жейси Чан Пекинда наркотик моддалар туфайли қўлга олинди, бу ҳақда 24smi.org нашри South China Morning Post газетаси маълумотларига таяниб хабар беради.
Маълумотларга кўра, у дўсти Тайванлик актёр Кэ Чжэньдун билан бирга бўлган. Фан Цзумин номи билан ҳам машхурлик қозонган Жейси Чан комедик жангари фильмларидаги роллари билан дунёга машхур.
Ўз интервьюларининг бирида актёр Жеки Чан “агар мен машхур бўлмаганимда ҳам ўғлим албатта машхур инсон бўларди” деган эди.
Тарқалган ушбу маълумотнинг аниқлиги борасида ушбу газетадан бошқа нашрларда хабар берилмаган. Бу уйдирма бўлиши ҳам мумкин. Бироқ шундай бўлсада, кичик Чаннинг мухлислари севимли актёрларининг тақдиридан хавотирда.

    Бошқа янгиликлар