АҚШнинг Community Health Systems тиббиёт ташкилотларида даволанган 4,5 миллион нафар беморлар ҳақидаги маълумотлар хитойлик хакерлар томонидан ўғирланган. Компанияга жами икки марта киберхужум уюштирилган. Бу ҳақда interfax.ru нашри хабар беради.
Беморларнинг тўлиқ исми, туғилган йили, уй манзиллари, телефон рақамлари, ижтимоий суғурталарига оид маълумотлар маълумотлар базасидан ўғирланган.
Бугунги кунда Community Health Systems компанияси АҚШнинг 29 штатидаги 206 шифохонага хизмат кўрсатади.