1

Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

ЖАМИЯТ 26.06.2018, 12:22
Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

Бугун, 26 июнь куни пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати.

Ушбу мажлисда қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари диний идора раиси ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, ўз навбатида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1