АсосийDunyo

Хитойда ухлаб қолган диспетчер сабабли самолёт қўнолмади

Хитой ҳукумати China Eastern Airlines авиакомпанияси билан содир бўлган воқеа юзасидан тергов ўтказмоқда.  

Самолёт иш жойида ухлаб қолган диспетчер сабабли қўнишни иккинчи уринишда амалга оширди.  Маҳаллий ОАВларнинг хабар қилишича, воқеа июль ойида содир бўлган, аммо, эндигина оммага маълум қилинди.

Хабарларда ёзилишича, 8 июль куни Санья-Ухань рейсини амалга ошираётган самолёт экипажи қўниш вақтида диспетчер билан алоқага чиқа олмаган ва иккинчи уринишга мажбур бўлган.

Маълум бўлишича, навбатчи диспетчер иш жойида ухлаб қолган. Шундан сўнг, фуқаролик авиалайнери бошқа алоқа каналларидан фойдаланиб, алоқага чиққан.

    Бошқа янгиликлар