1

Марказий Осиё ёшлар форуми — минтақамиз ёшларини бирлаштирувчи ҳудуд

ЖАМИЯТ 26.06.2018, 14:12
Марказий Осиё ёшлар форуми — минтақамиз ёшларини бирлаштирувчи ҳудуд

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 26-30-июнь кунлариЎзбекистонда илк маротаба Марказий Осиё Ёшлар Форуми ўтказилади.

Қардош халқлар ёшларини бирлаштирувчи мазкур форумдан мақсад, Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари билан ҳамкорликда ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдир.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегация аъзолари, жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қозоғистоннинг «Жас отан» ёшлар қаноти ва «Нур отан» партияси, Қирғизистоннинг Давлат ёшлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси агентлиги, Тожикистоннинг Республика Ҳукумати Ёшлар ва спорт қўмитаси ҳамда Туркманистоннинг спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ва Махтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти кенгаши вакиллари нафақат ўз тажрибаларини бўлишишади, балки юртимизда рўй бераётган ўзгаришларга ҳам гувоҳ бўлишади.

Форум доирасида ёшлар ҳаётига бағишланган кўплаб мавзуларда анжуманлар ташкил этилади. Жумладан, Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни”, “Марказий Осиё минтақасидаги маданий ҳамкорлик”, “Ёшлар туризми Марказий Осиё тараққиётининг асосий омили ҳисобланади”, “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” каби мавзуларда Марказий Осиёнинг фаол ёшлари давра суҳбатлари ўтказишади.

Бундан ташқари, тадбирга ташриф буюрган қардош халқлар ёшлари учун махсус Ёшлар симфоник оркестрининг Маданият марказлари делегацияси вакиллари билан биргаликдаги чироқли мусиқий “3D mapping” намойиш этилади.

Марказий Осиё ёшлар форуми якунида мамлакатлар ўртасида «Қўшма ҳамкорлик 2019-2021» меморандумини имзолаш режалаштирилмоқда. Ёшлар форуми, минтақамиз ёшлари учун мулоқот майдонига ва мамалакатлараро муносабатларни ривожлантириш учун платформага айланиши кутилмоқда.

Дилфуза Собирова

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1