АсосийJamiyat

Пойтахтнинг машҳур объектларини тасвирловчи чироқлар ерости йўлига ўрнатилди

'Пойтахтнинг машҳур объектларини тасвирловчи чироқлар ерости йўлига ўрнатилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган ерости йўли деворида ноёб чироқлар жойлаштирилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда cуратлар тарқалди.

Қайд қилинишича, мазкур чироқларнинг ўзига хослиги шундаки, у Тошкентда жойлашган энг эътиборли ва машҳур биноларни тасвирлаб туради. Тошкент телеминораси, Амир Темур ҳайкали шу каби Тошкентнинг диққатга сазовор бинолари чироқлар ёрдамида тасвирланган.

Мазкур жамланма Мустақиллик кўчасининг Пушкин метро бекати яқинидаги халқ тилида Салар кўприги номи билан аталадиган йўл ўтказгич остидаги ерости йўли деворига ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда "Лола" кўринишидаги кўча ёритгичлари, ноодатий ўриндиқлар ва пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар