Ўзбекистонда Халқаро оила куни нишонланади

ЖАМИЯТ 28.06.2018, 10:08
Ўзбекистонда Халқаро оила куни нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилди.

Унга кўра, қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар этиб белгиланди:

- оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш;

- замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;

- демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш;

- оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш;

- оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.

«Оила» маркази республикада 2019 йилда ва кейинги йилларда Халқаро оила кунини нишонлаш тўғрисидаги ҳукумат фармойиши лойиҳасини 2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1