Тошкент шаҳар ҳокимлиги автотураргоҳлар бўйича тендер эълон қилди

ЖАМИЯТ 28.06.2018, 11:52
Тошкент шаҳар ҳокимлиги автотураргоҳлар бўйича тендер эълон қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт автотураргоҳлари бўйича тендер эълон қилди. Бу ҳақда ҳокимликнинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.

“TOП 500” Форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши Тошкент шаҳрида жойлашган ҳокимликка қарашли автотураргоҳларни реконструкция қилиш, янгиларини қуриш ва улардан фойдаланишга сармоя киритиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари учун тендер ҳақида эълон қилган.

Мазкур тендерда иштирок этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий саҳифасида хабар қолдириш ёки +99895 146 68 88 рақамига қўнғироқ мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1