Ҳинистонлик 8 ёшли болакай шаҳардаги барча шифокорларни ҳайратга солмоқда. Айни дамда унинг ҳар бир кафтининг оғирлиги 8 килограммга етди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар беради.
Калим исмли бу болакай оддий юмушларни ҳам бажаришга қийналади. Айнан шу сабабли ҳам у мактабга бомай қўйди ва яна кўплаб нарсалардан воз кечди.
“Мактабга дўстларим ва ўқитувчиларининг қўлларимдан қўрққанлари сабабли бормайман. Аксарият ҳолатларда улар мени масҳаралашади, хафа қилишади. Чунки мен бошқа барча ўртоқларим қила оладиган одатий юмушларни ҳам қила олмайман” - дейди Калим. Калимнинг ота-онаси бир ойда 25 АҚШ доллари миқдорида маблағ топишади. Шундай бўлсада, улар Калимнинг дардига даво бериши мумкин бўлган шифокорни қидиришмоқда. Айни вақтгача улар мурожаат қилган ҳеч бир шифокор болакайнинг касаллигини даволай олишмайди.