Сичуань провинциясида истиқомат қилувчи 32 ёшли Ван Чу 27 ёшли севгилиси Чжэнь Хуан Кангга ўз дил изҳорини қандай қилиб етказишни жуда узоқ ўйлади. Ниҳоят у 1001 дона хот-догни сотиб олди ва улар ёрдамида "love" яъни “севаман” сўзини ясади. Шу орқали у севгилисининг қўлини сўради. Бу ҳақда www.glunews.ru нашри хабар беради.
Гап шундаки, йигит ва қиз хот-дог савдо шаҳобчаси олдида танишишган. Айнан шу сабабли ҳам Ван Чу севги изҳорида унга ёрдам бериши учун хот-догларни танлади.
Севгилисининг розилигидан сўнг, Ван тўй тез орада бўлиши, даструхонда эса асосий таом сифатида хот-дог абатта тортилишини маълум қилди.