АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Туркия жиноятчиликка қарши биргаликда курашади

'Ўзбекистон ва Туркия жиноятчиликка қарши биргаликда курашади'ning rasmi

Олий Мажлис Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлиси давом этмоқда.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди. Унда 2018 йил 30 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур Битим 1994 йил 23 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасида фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги Шартноманинг ушлаб беришга оид қоидасини такомиллаштиради.

Битимда ушлаб беришни тезлаштириш, электрон почта ва бошқа тезкор алоқа воситалари орқали алоқа қилиш, ҳамкорлик қилиш тили, қидирилаётган шахсни қамоқда сақлаш муддатлари ҳақидаги масалалар ёритилган. Экстрадиция тўғрисидаги Битим жиноят содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашнинг ҳуқуқий асоси сифатида жиноятчиликка қарши кураш соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар