Шарм-аш-Шайх шаҳридан 50 км узоқликда икки йўловчи автобус тўқнашиб кетди.
Шаҳар яқинида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 33 киши ҳалок бўлди, 41 киши жароҳатланди.
ИТАР-ТАСС агентлигининг ёзишича, зарба кучли даражада бўлганидан автобусларнинг бири ағдарилиб кетган.
Жароҳатланганлар орасида 4 нафар чет эл фуқароси бор. Улар: 20 ёшли Украина фуқароси, икки нафар Саудия Арабистони фуқароси - она ва унинг икки ёшли фарзанди ҳамда Яман фуқароси.
Улар Шарм-аш-Шайхдаги халқаро шифохонага етказилган.