Буюк Британия махсус хизмати америкалик журналист Жеймс Фоулни ўлдирган жаллод шахсини аниқлади.
Қатл акс этган видеолавҳалар орқали махсус хизмат ходимлари журналистни лондонлик Жон Битл ўлдирганлигини аниқлади, деб хабар беради The Sun нашри.
Бунга жаллоднинг Инглиз тилининг Лондон лаҳжасида гапиргани гувоҳлик бермоқда.
Британия нашрининг ёзишича, гап террористик гуруҳга аъзо бўлган ёш британиялик ҳақида кетмоқда.
“BBC”нинг хабар беришича, Жон Битлнинг жангарилар гуруҳи яна 20 га яқин кишини асирликда сақламоқда.
Жеймс Фоул учун «Ироқ ислом давлати» жангарилари 100 млн АҚШ доллар талаб қилишди. Қайд этилишича, Фоулнинг акаси АҚШ харбий кучларида хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни аввал ижтимоий тармоқларда америкалик эркин журналист Жеймс Фоулни қатл этиш жараёни акс этган видеолавҳа пайдо бўлганди.