АсосийJamiyat

«Ўзавтосаноат»нинг собиқ раҳбари компанияга қайтди

'«Ўзавтосаноат»нинг собиқ раҳбари компанияга қайтди'ning rasmi

Умиджан Зокиржонович Салимов «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қайд этиш лозим, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобилсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш «Ўзавтосаноат» АЖнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилишида Умиджон Салимовни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарор қабул қилинганди.

    Бошқа янгиликлар