30 июнь – Ўзбекистонда Ёшлар куни муносабати билан республиканинг барча ҳудудларида ёшлар иштирокидаги турли тадбирлар давом этмоқда.
Навоий вилоят Учқудуқ туманида бўлиб ўтган тадбирларда иштирок этган меҳмонлар туманда ёшларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан яқиндан танишишди.
Ёшларнинг юзидаги табассум, улардаги байрам кайфияти ва шукроналик ҳиссини кўриб, бугун юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати нечоғлик тўғри эканлигига амин бўласан, киши.








