1

Сурхондарёда ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхонага кўмиб юборган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 29.06.2018, 14:12
Сурхондарёда ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхонага кўмиб юборган шахс қўлга олинди

Сурхондарёда 11 йил олдин ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхона чуқурига кўмиб юборган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 2007 йилнинг октябрь ойида юз берган.

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчи Қ.Ш. уйида бирга яшаган 4 ёшли ўгай ўғли Й.М.нинг бошига қўли билан урган. Натижада бола ерга йиқилиб ҳушидан кетиб, вафот этган. Шундан сўнг Қ.Ш. бола жасадини уйи олдидаги ҳожатхона учун кавланган чуқурга кўмиб ташлаган. Кўрилган чоралар натижасида Қ.Ш. ушланиб воқеа жойи бўлган ҳовлисидан суяк қолдиқлари ва қора рангли мато бўлаклари топиб олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1