Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдаги дўконларда сотиладиган танқис маҳсулотлар эндиликда бармоқ излари орқали сотилишини назорат қилмоқда. Бу ҳақда novobzor.ru нашри хабар беради.
Охирги вақтларда Венесуэлада нархи давлат томонидан белгиланган маҳсулотларнинг танқислиги кузатилмоқда. Бундан ташқари мамлакатдаги ана шундай маҳсулотлар қўшни Колумбияга контрабанда сифатида жўнатилаётгани ҳақидаги маълумотлар бор. Айтиш лозимки, ушбу маҳсулотлар Колумбияда Венесуладагига нисбатан 40 фоиз қимматроқдир. Маълумотларга қараганда, бундай мосламалар ўрнатиш ишлари шу йилнинг 30 ноябригача амалга оширилади.