1

Пенсияга чиқиш ёши ўзгардими?

ЖАМИЯТ 30.06.2018, 18:00
Пенсияга чиқиш ёши ўзгардими?

Миш-мишларнинг келиб чиқишига Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ишлаб чиққан “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси” лойиҳасининг ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаси сабаб бўлди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда ҳамда аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар, деб маълумот бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Шунга кўра, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади (бунда камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлиши керак).

Юқоридаги каби миш-мишларнинг келиб чиқишига Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ишлаб чиққан “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси” лойиҳасининг ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаси сабаб бўлди.

Лойиҳалар ҳеч қанақа юридик кучга эга эмас.

Пенсия ёшига оид қонунчилик ўзгарганда бу ҳақда маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1