АсосийSport

Мундиал кундалиги: Месси ҳамда Роналду қарама-қаршилигини кўрамизми?

'Мундиал кундалиги: Месси ҳамда Роналду қарама-қаршилигини кўрамизми?'ning rasmi

Нимчорак финалдаги ўйинларда ҳам бир қатор бурилишлар юз бериши мумкин. Катта эҳтимол билан Лионел Месси ҳамда Криштиану Роналдунинг термалари кейинги босқичда “тасодифан” бир-бирига рақиб сифатида майдонга тушишади, агар ўз рақибларини енгишса. Демак, бугунги ўйинлар анонси билан танишинг.

Дастлаб, соат 19:00дан бошлаб Аргентина - Франция баҳсига гувоҳ бўламиз. Терма жамоалар шу кунга қадар 11 марта куч синашишган: 6 та ўйинда Жанубий америкаликлар 2 та баҳсда французлар ғалаба қозонишган, қолган 3 учрашув дуранг билан ўз ниҳоясига етган. Айтиш жоизки, мазкур баҳсларнинг иккитаси жаҳон чемпионатларидаги ўйинлардир. Ана шу иккала ўйинда ҳам Аргентина ғалаба қозонган.

Демак, жаҳон чемпионатларидаги статистика Аргентина фойдасига ишламоқда. Тўғри, французлар мундиалнинг энг қиммат таркибига эга терма жамоа ҳисобланади. Бироқ гуруҳ босқичидаги ўйинлардан маълум бўлдики, ҳали жамоа яхши шаклланмаган. Тажриба йўқ. Аргентинада ҳам муаммолар йўқ эмас. Хусусан, уларнинг ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғида камчиликлар бисёр. Ушбу шиддатли ўйинга эронлик Алиризо Фағони бош ҳакам сифатида тайинланган. Майдон эса Қозондаги “Қозон арена”.

06cd4d5c-a7a9-4544-bacc-7062eb9d90d2.jpg

3cce2cdf-38f5-43de-b299-3a8fb11178bf.jpg

Куннинг иккинчи ва охирги учрашуви соат 23:00 дан бошлаб эфирга узатилади. Баҳс Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия ҳамда Уругвай термалари ўртасида кечади. Таъкидлаш жоизки, термалар янги асрда ҳали тўқнаш келмаган. Мазкур жамоалар бугунги ўйинни инобатга олмаганда икки бор бир-бирига рақиб бўлишган. Биринчи учрашув португалларнинг 3-0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган, иккинчиси эса 1-1 кўринишидаги дуранг билан якунланган. Биринчи жуфтликдаги Аргентина – Франция ўйинида европаликларнинг таркибида яққол етакчини кўрмаяпман, аммо мазкур иккинчи жуфтликда ҳар бир терманинг ўз етакчилари бор. Улар кимлар эканлигини айтиб ўтирмайман. Мана шу жиҳат ўйинда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Албатта, иккала жуфтликлар ҳам бизни зериктириб қўймайди, деган умиддамиз. Учрашувга ҳакам сифатида Мексикалик Сезар Рамос “бригада”си тайинланган. Ўйин Сочидаги “Фишт” стадионида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар