АсосийSport

Мексика қаторасига 7-маротаба 1/8 финалда мағлуб бўлди

'Мексика қаторасига 7-маротаба 1/8 финалда мағлуб бўлди'ning rasmi

Мексика терма жамоаси Россияда давом этаётган ЖЧ-2018даги иштирокини якунлади, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Шимолий Америка жамоаси нимчорак финал учрашувида Жанубий Америка вакили Бразилия терма жамоасига имкониятни бой (0:2) бериб қўйишди. Бу билан мексикаликлар қаторасига еттинчи мундиалда ҳам 1/8 финалдан ўта олишмади.

Маълумот учун, Мексика терма жамоаси сўнгги бор 1986 йилги жаҳон чемпионатида 1/4 финалда ўйнашган эди. 1990 йилги мундиални эса улар дисквалификация сабаб ўтказиб юборишганди.

Бошқа янгиликлар