Бразилия терма жамоаси ҳамда ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар 2018 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида ажойиб натижа кўрсатяпти.
Неймар Бразилия - Мексика (2:0) учрашуви билан қўшиб ҳисоблаганда терма жамоа ва клуби таркибида 16та ўйинда майдонга тушди. Мана шу учрашувларда у 16 бор рақиб жамоалар дарвозасини ишғол қилган, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.
Маълумот учун, Неймар ПСЖ таркибидаги 10та ўйинда 12та гол киритди. Бразилия терма жамоаси иштирокидаги 6та учрашувда 4та голга муаллифлик қилди.






