Якшанба куни номаълум хакерлар Қирғизистон ҳукуматининг расмий сайтига ҳужум уюштиришди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.
Сайтга кириш вақтида аввалига, саҳифанинг хавфли эканлиги ҳақидаги хабар, сўнггра FOREX валюта бозори саҳифаси намоён бўлган.
“Улар шунчаки компьютер безорилари бўлишса керак”,-деди ҳукумат матбуот котиби.
Ҳозирда мутахассислар муаммо сабабларини аниқлаб, уни бартараф этишмоқда. Матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу воқеа юзасидан тергов ишлари ўтказилади. Хабарда қайд этилишича, Қирғизистон ҳукумат сайти кўп бора хакерлар ҳужумига учраб туради. Улардан энг шов-шувлиси 2007 йил парламент сайловларидан икки куни аввал содир этилган.